Питер Хюистра "Пахтакор"нинг қўлга киритган қийин ғалабаси ҳақида қандай фикрда?
“Пахтакор”нинг Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал доирасида “Турон”га қарши (1:0) учрашувдан кейин мезбонлар бош мураббийи Питер Хюистра ўз фикрларини билдирди.
- Биринчи бўлимда ўйинни яхши бошладик, кўплаб вазиятларга эга бўлдик. Биринчи бўлимда ўйинни тўлиқ назорат қилдик, деб айта оламан.
Иккинчи бўлимда хатолар сони бироз кўпайди. Шунга қарамасдан ғалаба голини зарур пайтда ура олдик. Навбатдаги босқичга ўтишимизда шу гол етарли бўлди, бундан хурсандмиз.
Мавсум ҳақида айтадиган бўлсам, албатта бизда қийин ўйинлар бўляпти. Мавсумни 3:2 ҳисобидаги ғалаба билан бошлагандик, кейинчалик 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганмиз. "Сўғдиёна" ва "Турон" билан дуранг ўйнадик. Умуман, ҳар бир ўйин биз учун осон ўтаётгани йўқ. Рақиблар имкон қадар чуқур ҳимояланишмоқда. Йигитлар ғалабани уддалашяпти, бу жуда яхши ҳолат. Бугун Эркинов жароҳатдан қайтиб, гол ургани жуда ҳам яхши бўлди.
Фикрлар