Почеттино: Эртага кўпчилик бизга мухлислик қилади
Ads

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино эртага бўлиб ўтадиган премьер-лиганинг 20-турида "Челси"га қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Челси" ажойиб муваффақиятларга эришмоқда. Аммо, биз ҳам сўнгги учрашувларни яхши ўтказяпмиз. Эртага ўз майдонимизда ижобий натижани қўлга киритамиз деб умид қиламан.
Рақибимиз турнир жадвалида биздан анча илгарилаб кетган. Аммо, эртага бу фарқни қисқартиришга ҳаракат қиламиз.
Эртанги ўйинда бетараф жамоалар бизга мухлислик қилишади. Чунки, кўпчилик "Челси"ни тўхтатишимизни истамоқда", -
дейди аргентиналик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, "Тоттенхэм" ўтган турда "Уотфорд" мехмони бўлган ва 1:4 ҳисобида ғалаба қозонган эди.