Почеттино Куманнинг орзусини армонга айлантирмоқчи
Рональд Куман “Барселона”ни қабул қилиб олганидан бери жамоага “Манчестер сити” ҳимоячиси Эрик Гарсияни олиб келишни орзу қилмоқда. Клуб хўжайинлари молиявий инқироз туфайли бу трансферни амалга ошира олмаяпти ва испаниялик ҳимоячини эркин агентга айланишини кутмоқда.
Бундан ПСЖни қайта қуришга киришган Маурисио Почеттино унумли фойдаланиб қолмоқчи. Парижликлар айни пайтда Гарсия трансфери бўйича “Манчестер Сити” билан музокарани бошлади ва улар сўраётган суммани беришга тайёр.
Ҳозир Гарсиянинг ўзини ПСЖга ўтишга кўндириш энг асосий масала бўлиб қолмоқда. Чунки 19 ёшли ҳимоячи ўзини тарбиялаган “Барселона”га қайтмоқчи эканини билдирган. Шунинг учун парижликлар унга шахсий шартнома масаласида каталонияликлардан яхшироқ таклиф бериши керак бўлади.
“Шаҳарликлар” билан битими ёзда тугайдиган Гарсиянинг трансфери 10 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар