Почеттино: "Нкункунинг эртага таркибда бўлиши эҳтимоли юқори"
"Челси" вакили Кристофер Нкунку эртага лондонликлар сафида илк бор майдонга тушиши кутилмоқда. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Маурисио Почеттино матбуот анжуманида гапириб ўтди.
"Ҳа, унинг эртага таркибда бўлиши эҳтимоли юқори. Бироқ унга босим юклаш ниятида эмасмиз. Менимча, Кристофер шу вақтга қадар АПЛ ҳавосидан яхшигина баҳраманд бўлди.
Энди у назарий томонлама чемпионат билан таниш ҳисобланади. Нкункунинг қайтгани биз учун қувончли хабар, чунки бизда лазаретдаги футболчилар сони етарлича", - деди аргентиналик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Нкунку "Челси"га "Лейпциг"дан 80 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди. Жароҳат олгани сабаб футболчи ҳали "аристократлар" таркибида расмий ўйинда майдонга тушмади.
Фикрлар