Почеттино “Реал” юлдузини “Челси”га оладиган бўлди
“Челси”ни қабул қилиб олган Маурисио Почеттино клуб раҳбари Тодд Бёлидан янги таркибнинг асосий ўйинчиси роли учун “Реал” вакили Федерико Вальвердени олиб келишни талаб қилмоқда.
Аргентиналик мутахассис 24 ёшли футболчининг имкониятларига юқори баҳо беряпти.
Мутахассислар Вальверденинг ўйин услуби Англия футболида чуқур из қолдирган Стивен Жеррардникига ўхшаш эканини таъкидламоқда.
Футбол экспертлари уругвайлик ўйинчининг энг катта ютуғи ўзи гол ура олишидан ташқари, жамоадошлари учун хавфли вазиятлар яратиб бериш ва аниқ пас узата олишга уста эканида, деб ҳисобламоқда.
Вальверденинг мадридликлар билан шартномаси 2027 йилнинг ярмигача имзоланган. Бу трансфер 85 миллион фунтга баҳоняпти.
Фикрлар