Почеттино Силва ҳақида: У ҳар доим шикоят қилади
Маурисио Почеттино Тиагу Силванинг "Челси" ўйинидан норозилигига изоҳ берди.
“Кўк-анорранглилар” АПЛнинг 20-турининг 80-дақиқасига қадар “Лутон”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб турганди, аммо кейин жамоа иккита гол ўтказиб юборди. Бразилиялик ҳимоячи учрашув сўнггига яқин жаҳлдор ҳолатда ярим ҳимоячи Энцо Фернандес билан қизғин баҳслашди.
“Тиагу ҳар доим шундай. У ҳар доим шикоят қилади ва ҳеч қачон хурсанд бўлмайди - лекин бу яхши.
У 39 ёшда ва ҳали ҳам ўйнамоқда. Мен унинг жамоага ёрдам бермоқчи эканлигини ва ўйинга тўғри муносабатда бўлаётганини кўрсатмоқчиман.
Ажабланарлиси, у 39 ёшида худди 20 ёшли йигитлардек ўйнайди", - деди "Челси" устози.
Фикрлар