Почеттино “Сити” футболчисини “тортиб” олмоқчи

“Челси” шу кунларда яна бир трансферни амалга оширмоқчи. Маурисио Почеттино клуб мутасаддилари “Манчестер Сити”дан Коул Палмерни олишини сўраяпти.

“Аристократлар” тезда “шаҳарликлар” билан 21 ёшли ярим ҳимоячи трансфери бўйича музокараларни бошлайди.

Журналист Фабрицио Романонинг айтишича, Хосеп Гвардиола бошчилигидаги мураббийлар штабининг Коул бўйича позицияси ноаниқ. Истеъдодли ўйинчи етарлича ўйин амалиёти берилишини талаб қиляпти.

Бунга жавоб клуб унга асосий таркибдан муқим жой кафолатлагани йўқ. Мутахассислар ёш ўйинчи мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш учун илинжида Лондон клуби чорловини қабул қилиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!