Почеттино ва Кейн яна бир жамоада ишлаши мумкин. Фақат бу сафар "Тоттенхэм"да эмас

Миш-мишларга кўра, Маурисио Почеттино ёзда "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи бўлиши мумкин. Аргентиналик мутахассиснинг ПСЖ етакчилари билан муносабатларида кескинлик бор ва бу факт жорий мавсум якунида томонларни хайрлашишга мажбур қилиши мумкин.

Агар Почеттино “Манчестер Юнайтед”ни бошқарадиган бўлса, ёзги трансферлар ойнасида клуб ҳужумчи Харри Кейнни қўлга киритиш имконияти кўпроқ бўлади, деб ёзади The Telegraph. Айнан Почеттино Кейнни футбол оламига танилишида катта аҳамият касб этган. Ўша пайтда ёш футболчини асосий ўйинларда майдонга тушира бошлаган.

Ҳарри Кейн узоқ вақтдан бери жамоасини ўзгартирмоқчи эди, аммо “Тоттенхэм” президенти Даниэл Леви етакчи футболчини қўйиб юбормаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!