Погба бугун "Ливерпул"га қарши баҳсни ўтказиб юборади

Хабарингиз бор бугун Англия премьер-лигасида мавсумнинг энг муҳим учрашувларидан бири бўлиб ўтади. Аниқроғи, мусобақа кумуш медаллари учун кураш олиб бораётган “Манчестер Юнайтед” ҳамда “Ливерпуль” ўзаро баҳс юритишади.

Эътиборлиси, бугунги муҳим баҳс олдидан манкуанликлар жиддий йўқотишга учради. The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра Поль Погба жамоанинг кечаги машғулоларида жароҳат олган ва бугунги баҳсда иштирок эта олмаслиги маълум бўлди.

Эслатиб ўтамиз, МЮ - "Ливерпуль" учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 17:30да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!