Погба Роналдуга “калла қўйди”
“Манчестер Юнайтед”нинг франциялик ярим ҳимоячиси Поль Погба клуб билан янги битим имзолашга тайёр. Бироқ, бунинг учун клуб унинг талабини бажариши керак бўлади.
Поль Погба клуб хўжайинларидан янги шартнома учун Криштиану Роналдуникидан катта маош тўлашни талаб қилмоқда. Маълумки, португалиялик юлдуз Англия премьер-лигасида энг катта мояна оладиган ўйинчи ҳисобланади.
Роналдунинг бир ҳафталик маоши 585 минг еврони ташкил қилмоқда. Погба эса, ўзини ундан кўпроғига лойиқ санамоқда.
Погбанинг амалдаги шартномаси мавсум охирида якунланади. Агар томонлар январгача ўзаро келишувга эриша олмаса, футболчи бошқа клублар билан расмий музокарага киришиш ҳуқуқига эга бўлади.
Фикрлар