Погба тез орада янги клуби номини эълон қилади
“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Поль Погба фаолиятини қаерда давом эттириш бўйича бир қарорга келди, деб хабар тарқатди таниқли журналист Адриен Гренье.
Манбанинг маълум қилишича, франциялик юлдуз ўз юртида тўп тепишни истамоқда ва тез орада ПСЖ таркибига қўшилади.
Маълумотларга қараганда, томонлар ҳамкорлик бўйича бир тўхтамга келган. Гарчи Погбага “Манчестер Сити”, “Реал” ва “Ювентус” каби клублар жиддий қизиқиш билдирган бўлса-да, 29 ёшли футболчига парижликларнинг таклифи маъқул келди.
Погба Манчестерга келгунга қадар “Ювентус” шарафини ҳимоя қилган. Манчестерликлар ўзи тарбиялаган ярим ҳимоячини 2016 йилда рекорд сумма – 105 миллион еврога қайта сотиб олган эди.
Фикрлар