Погбадан воз кечишди

“Реал” раҳбарияти “Манчестер Юнайтед” юлдузи Пол Погба учун курашдан чиқди.

Marca нашрининг хабар беришича, мадридликларнинг бу қарорга келишига франциялик ярим ҳимоячининг молиявий талаблари ўта юқорилиги сабаб бўлган. Гарчи Погба Мадридга ёзда эркин агентга айланганидан кейин бепул келиши кутилаётган бўлса-да, “Қироллик клуби” унинг маошини кўтара олмайди.

Погба 2016 йилдан бери “Манчестер Юнайтед” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Англия клуби тажрибали ўйинчини янги битимга кўндира олмаяпти. Погба бир неча бор “Реал”да ўйнамоқчи эканини айтган.

Жорий мавсумда Англия премьер-лигасида 13 та учрашувда қатнашиб, жамоадошларига еттита голли пас оширган футболчининг келажаги мавҳумлигича қолмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию