Поль Погба: Мени кутманглар!

  • 11 мая, 2022, 10:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Поль Погба ўзига “Манчестер Сити”дан бўлган жиддий таклифга жавоб берди.

Tecno

The Athletic нашрининг маълум қилишича, 29 ёшли юлдуз “шаҳарликлар”га рад жавобини берган. Аввалроқ, франциялик ярим ҳимоячи Хосеп Гвардиола билан ишлашга қизиқаётгани маълум қилинганди.

Айни пайтда Погбага “Ювентус”, “Реал” ва ПСЖдан таклиф бор.

Погбанинг ҳозирги жамоаси билан ҳамкорлиги 30 июнь куни тугайди. Манчестерликлар бош мураббийи Ральф Рангник футболчи жароҳати боис бу мавсум бошқа майдонга тушмаслигини билдирган.

Поль Погба “Юнайтед” сафида 27 марта майдонга тушиб, битта гол ва тўққизта ассист муаллифи бўлди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию