Польша сафарда ғалаба қозонди, Украина эса очко йўқотди ва бошқа натижалар

Европа 2022 йилда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига саралаш ўйинлари давом этмоқда. 

Албания майдонига сафар қилган Польша ушбу турда ўз уйига 3 очко билан қайтадиган бўлди. 77-дақиқада Свидерскийнинг урган голи польякларга 3 очко олиб берди. 



Босния ва Герцоговина бу турда Украинада ўйин ўтказди. Мазкур учрашувда томонлар муроса йўлини танлади. 15-дақиқада Ярмоленко ҳисобни очди. 77-дақиқада Аҳмеджонович мувозанатни тиклади. Ўйинда ҳисоб бошқа ўзгармади. 



8-турнинг яна бир голларга бой ўтган ўйинида Швейцария Литвадан устун келди. Қизиғи, бу учрашувда фақат бир томоннинг голлари гувоҳи бўлдик.

Ушбу бахсда Эмболо дубльни расмийлаштирди, Штеффен ва Гавронавич эса бир мартадан рақиб дарвозасини ишғол этди. Якуний ҳисоб 4:0 



Яна бир қизиқарли учрашувда Швеция ўз майдонида Грецияни таслим этди. Шведлар таркибида Форсберг ва Исакнинг голларига Грециядан ҳеч бир футболчи жавоб қайтара олмади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!