Польшалик журналист терма жамоани Черчесов бошқаришини истамоқда

Polsat Sport нашри журналисти Роман Колтоннинг фикрича Польша терма жамоасини айни дамда Россия термасига устозлик қилаётган Станислав Черчесов бошқариши лозим.

“Менинг назаримда Черчесов кучли характерга эга инсон. У Россияни плей-оффга олиб чиқа олди.

У Польшани жуда яхши билади, тил томонидан ҳам унда муаммо йўқ. Аммо у тез орада Россиянинг ўзидан ажойиб таклифлар олиши аниқ”, - дейди Колтон.

Эслатиб ўтамиз, Черчесов Россия терма жамоасига келишдан аввал Польшанинг “Легия” клубида фаолият олиб борган ва ушбу жамоани мамлкат чемпионига айлантира олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!