Полвонларимиз мамлакат чемпионатида куч синашади
Эртага Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг манежида оғир атлетика бўйича мамлакат чемпионати старт олади. Катталар ўртасида ташкил қилинадиган мазкур мусобақада 300дан ортиқ полвонлар ўз маҳоратини намойиш этади. Бу ҳақида МОҚ хабар қилади.
Улар орасида Рустам Жангабоев, Достон Ёқубов, Адҳамжон Эргашев, Акбар Жўраев, Кумушхон Файзуллаева каби кўплаб жаҳон ва Осиё чемпионати совриндорлари ҳам бор. Таъкидлаш жоиз, мазкур мусобақа йил давомида бўлиб ўтадиган йирик мусобақаларда иштирок этувчи таркибимизни саралаб олишда яна бир карра ёрдам беради.
Мусобақанинг очилиш маросими эртага 16:00 да бошланади.
Фикрлар