Порлай бошлаган юлдуз “Реал”дан кетяпти
“Реал”тарбияланувчиси Николас Пас етарли даражада ўйин амалиётига эга бўлиш учун клубни тарк этишга қарор қилди.
Истеъдодли ҳужумкор футболчи асосий таркибдан жой тегмаслигини тўғри тушуниб турибди. Чунки Карло Анчелотти қўл остида унинг позицияда бир неча жаҳон юлдузлари тўп тепмоқда.
Marca нашрининг ёзишича, Пас ўсишда давом этиши учун мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиши керак, деб ҳисоблайди ва шунинг учун ҳам клубдан кетишга тайёр.
Маълумотларга қараганда, “Реал” ҳам 19 ёшли аргентиналик футболчининг ҳолатини тўғри тушунган ҳолда уни АҚШдаги ўқув-машғулот йиғинларидан кейин қўйиб юборишга рози бўлди.
Николас Паснинг “Қироллик клуби” билан шартномаси 2027 йилнинг ярмигача тузилган.
Фикрлар