"Порту" етакчи футболчиси билан янги шартнома имзолади

"Порту" клуби ўзининг етакчи футболчиларидан бири ҳисобланган Сержиу Оливейра билан амалдаги шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Унга кўра 26 ёшли португалиялик хавбек ушбу жамоа билан келишувни 2021 йилга қадар узайтирган.

Маълумот учун, Оливейра “Порту” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган даврм мобайнида жами 46та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6та гол ёздириб қўйишга эришган. Португалия терма жамоаси сафида эса 2та голга муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!