Португалия енгилмас жамоага, Роналду тўхтамайдиган тўпурарга айланди
Роберто Мартинес бош мураббийлик қилаётган Португалия терма жамоаси 2024 йилги Европа чемпионатига муддатидан аввал йўлланма олди.
Бу мутахассис терма жамоа ўйинини кучайтириб юборди. Португалияликлар саралаш мусобақаси гуруҳ босқичида ҳозиргача ўтказилган саккизта учрашувнинг барчасида зафар қучди. Тўплар нисбати ҳам ажойиб – 32:2.
2022 йилги жаҳон чемпионатидан кейин кўпчилик 38 ёшли Криштиану Роналду халқаро миқёсдаги фалиятини тугатишини кутган эди. Бироқ Роберто Мартинес Роналдуга суянишини билдирди.
Криштиану қитъа чемпионати саралаш гуруҳида рақиблар дарвозасини тўққиз марта ишғол қилди.
Шу тариқа, Роналду терма жамоа сафидаги барча голлари сонини 127 тага етказиб, мутлақ рекордчи бўлиб турибди.
Фикрлар