Португалия терма жамоаси ҳужумчиси фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин

Москванинг ЦСКА клуби “Лилль” жамоаси ҳужумчиси Эдернинг хизматларига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда L’Equipe нашри хабар тарқатди.

Таъкидлаш керакки, 29 ёшли португалиялик футболчига шунингдек "Олимпиакос", "Брайтон" ва "Бирмингем" клубларидан ҳам жиддий таклифлар бўлмоқда. Ўз навбатида француз клуби Эдер учун 6 млн евро талаб қилмоқда. Футболчининг “Лилль” билан амалдаги шартномаси эса 2020 йилга қадар имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, Эдер Евро-2016 финалида гол киритган ва Португалия терма жамоасига ғалаба келтирган эди.

Маълумот учун, Эдер ўтган мавсум Франция чемпионатида жами 31та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.