Португалия ва Бразилиясиз: Суперкомпьютер ЖЧда ғолиб бўлишга асосий 3 даъвогарни аниқлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

2026 йилги жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичининг иккинчи тури якунланди. Унгача ўтказилган ўйинлар натижалари асосида Opta суперкомпьютери нуфузли мусобақада ғолибликка асосий даъвогар жамоаларни аниқлади.

Opta'нинг ҳисоб-китобларига кўра, бош фаворит сифатида Аргентина терма жамоаси қайд этилган. Аввал хабар берилганидек, Лионель Месси бошчилигидаги жамоанинг амалдаги чемпиониликни ҳимоя қилиши эҳтимоли 15,6 фоизга баҳоланмоқда.

Рейтингдаги иккинчи ўрин Франция терма жамоасига тегишли – унинг жаҳон чемпиони бўлиш имконияти 15,1 фоиз деб кўрсатилган. Учталикни эса амалдаги Европа чемпиони – Испания терма жамоаси якунлаб турибди. "Қизил фурия"нинг мусобақада зафар қучиш эҳтимоли 12,8 фоизга тенг, дея қайд этилган.

Мундиаль 11 июндан 19 июлгача Шимолий Америкадаги уч давлат – Канада, АҚШ ва Мексика ҳудудида ўтказилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!