Португалиялик агент: "Афсуски, Роналду Ўзбекистонга қарши асосий таркибда майдонга тушади"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Жаҳон чемпионати – 2026" мусобақасининг гуруҳ босқичи иккинчи турида Португалия терма жамоаси Ўзбекистон миллий жамоасига қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув арафасида футбол агенти Паулу Барбоза ўз фикрларини билдирди.

"Ўйин осон бўлмайди. Афсуски, Роналду асосий таркибда майдонга тушади. Ҳолбуки, унинг ҳозирча тўлиқ тайёр эмаслигини кўриб турибмиз. У аввалги ўйинларда ҳам оптимал ҳолатида эмасди. Жамоадаги кўплаб футболчилар ҳам ҳозир энг яхши спорт формасида эмас", – дея Барбозанинг сўзларини "Матч ТВ" келтиради.

Эслатиб ўтамиз, биринчи турда Португалия Конго ДР терма жамоасига қарши баҳсда 1:1 ҳисобида дуранг қайд этган эди.

Ўзбекистонга қарши иккинчи тур учрашуви бугун, 23 июнь куни бўлиб ўтади. Ўйин бошланиш вақти – Тошкент вақти билан соат 22:00. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!