Португалиялик футболчи: Мен Роналду, Месси, Неймар ва Мбаппега ёрдам бермоқчиман
ПСЖнинг янги футболчиси Витинья парижликларнинг етакчи ҳужумчилари ва Португалия терма жамоасига ёрдам беришни орзу қилишини айтди.
“Мен бу ёшда Месси, Мбаппе, Неймар (ПСЖ) ва Криштиану Роналду (миллий терма жамоа) каби футболчилар билан ўйнаш имкониятига эга бўламан деб ҳеч ўйламагандим. Бу шунчаки орзу, улар билан янада ўсишга эришаман. Умид қиламанки, уларга майдонда етарлича ёрдам бера оламан”, — деди Витинья “L’Equipe” нашрига берган интервьюсида.
22 ёшли ярим ҳимоячи парижликлар билан 5 йиллик шартнома имзолади. У жорий йилнинг март ойида Португалия терма жамоаси сафида дебют қилди.
Фикрлар