Португалиялик футболчи Роналду учун идеал жамоа қайсилигини айтди

  • 8 июль, 2022, 14:00
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Лилль" футболчиси Жозе Фонте Криштиану Роналдунинг айни пайтдаги ҳолати ҳақида гапирди. Португалиялик футболчининг фикрича, ҳужумчи Мадридга қайтиши керак.

“Роналду Чемпионлар лигасини яхши кўради. Бу унинг севимли турнири ва Криш бу мусобақада ўйнашни истамоқда. Шунингдек, у “Олтин тўп”ни қўлга киритмоқчи.

"Реал" Мадридга қайтиш — Роналду учун энг яхши вариант. Аммо, “қироллик клуби” футболчини ортга қайтаришни хоҳлайдими ёки йўқми, бу бошқа савол. "Бавария" ҳам яхши танлов бўлар эди. Немис клуби билан ҳам Европа Чемпионлар лигасида зафар қучиши ва "Олтин тўп"га даъвогар бўлиши мумкин", - дея фикр билдиради Фонте.

Аввалроқ, Роналду “Манчестер Юнайтед”нинг мавсумолди машғулотларини ўтказиб юбориши хабар қилинганди. Клуб бунга португалияликнинг оилавий муаммоларини сабаб қилиб кўрсатган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!