Португалияликлар Роналдудан воз кечди
Португалия терма жамоаси мухлислари Миллатлар лигаси доирасида Испания терма жамоасига қарши учрашувда Криштиану Роналдунинг илк дақиқалардан тўп тепишига қарши чиқмоқда.
Португалиянинг машҳур A Bola нашри бу борада махсус сўров ўтказди. Унга кўра, сўровномада қатнашган мухлисларнинг 57 фоизи 37 ёшли ҳужумчи илк дақиқалардан ўйнамаслиги тарафдори эканини билдирган.
Бундан ташқари, A Bola нашрининг навбатдаги сони “Камроқ Роналду – кўпроқ Португалия” сарлавҳаси остида мақола эълон қилди.
Ушбу мақолада жаҳон футболида терма жамоа учун гол уриш бўйича рекордчи сифатида қайд этилганига қарамай, Криштиану Роналду захирада қолиши кераклиги таъкидланган. Португалиялик мухлису мутахассисларга қария ҳужумчининг кейинги пайтда самарадорлиги сезиларли даражада пасайиб кетгани хавотирга соляпти.
Фикрлар