Поветкин навбатдаги Хантер билан жанги учун қанча гонорар олиши маълум бўлди

Оғир вазнда собиқ жаҳон чемпиони Aлександр Поветкиннинг промоутери Aндрей Рябинский Майкл Хантерга қарши жанг учун россиялик чармқўлқоп устаси қанча гонорар олишини маълум қилди.

"Якуний миқдори ҳозирча аниқ эмас, аммо гонарар тахминан 500-600 минг долларни ташкил қилади", -деди Рябинский.

Поветкин-Хантер жанги 7 декабрь куни Саудия Арабистонида Энди Руиз ва Энтони Жошуа реваншининг андеркардида бўлиб ўтади.