Пойтахтимиз профессионал бокс жангларига мезбонлик қилади
Ads

28 январ куни Тошкент шаҳрида профессионал бокс бўйича жанглар кечаси бўлиб ўтади. Жанглар Таэквондо WTF федерацияси аренасида ташкил қилиниши режалаштирилган.

Мазкур қарама-қаршиликларда ўзбекистонлик боксчилардан ташқари Корея, Вьетнам,Россия, Қирғизистон каби давлатдан кучли чарм қўлқоп усталари иштирок этади. Кечанинг марказий жанги ҳамюртимиз Жамшид Нажмиддинов (16-1-0, КО10) иштирокида бўлиб ўтади. Ҳозирча унинг рақиби ошкор қилинганича йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 27 январ куни Ўзбекистон меҳмонхонаси мажлислар залида мусобақа олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтади.