Пойтахтимиз қўл жанги бўйича Осиё очиқ чемпионатига мезбонлик қилади

Пойтахтимиз Тошкент шаҳри яна бир йирик мусобақага мезбонлик қилади. Жорий йилнинг 10-12 ноябрь кунлари “Ўзбекистон” спорт саройи Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўл жанги федерацияси томонидан ташкил этилаётган қўл жанги бўйича Осиё очиқ чемпионатига мезбонлик қилади.

Мазкур мусобақага қитъамизнинг 15 дан ортиқ давлатидан 200га яқин спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб борадилар. Бунда ўғил болалар 9 вазн тоифасида беллашса, қиз болалар 7 вазн тоифасида баҳсларга киришади.

Ўзбекистон терма жамоасини жами 34 нафар спортчи ҳимоя қилади. Шулардан 18 нафари ўғил болалар бўлса, 16 нафар қизлардир.

10 ноябрь куни матбуот анжумани, вазн тортиш ва ҳакамлар учун семинарлар ўтказилса, ўтказилса, 11 куни мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтади. Шундан сўнг 3 та профессионал жанг ташкил қилинади. Унда Иқболжон Худойқулов (70 кг), Бекзод Нурматов (85 кг) ва Музаффар Ражабов (90 кг) юртимиз шарафини ҳимоя қиламиз. Уларга Россия, Украиналик спортчилар рақиблик қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!