Пойтахтимизда Ханжчоу-2022 Осиё ўйинлари олдидан “Fun Run” мусобақаси ташкил этилди

Бугун Тошкентдаги Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ёш спортчиларимиз учун катта байрам – “Fun Run” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди. Юзлаб спортсевар ёшларни бирлаштирган тадбир кўтаринки кайфиятда ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Унда Спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов сўз олишди. Мутасаддилар бу каби оммавий мусобақаларнинг ўтказилиши ёшлар орасида соғлом турмуш тарзи тарғиботи, ўзаро дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш йўлида муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар ва барча иштирокчиларга омад тилашди.

“Fun Run” оммавий югуриш мусобақаси ҳар бир Осиё ўйинлари олдидан мунтазам ўтказиб келинадиган тадбир ҳисобланади. Бундай лойиҳаларни ташкил этишдан мақсад бутун қитъада бўлажак мусобақанинг шукуҳини ёйиш, спортсевар инсонларни бир мақсад остида бирлаштиришдан иборат.

Бугунги тадбирда ёш спортчилар Марказ бўйлаб 3 км масофани босиб ўтишди. Пойга якунида ғолиб ва совриндорларга ташкилий қўмитанинг эсдалик совға ва медаллари тақдим этилди.

Ўз навбатида Осиё Олимпия кенгаши мутасаддилари ушбу байрамни юқори баҳолаб, уни ташкил этишда иштирок этган барчага миннатдорчилик билдиришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!