Премьер-лига ҳам ўтган мавсум Суперлига қўллаган усулни қўлламоқчи

Россия премьер-лигаси раҳбарияти ва клублар вакиллари келажакда лигада иштирок этувчи жамоалар сонини 24 тага етказиш масаласини муҳокама қилишди.

Агар ушбу таклиф қабул қилинса, премьер-лиганинг дастлабки босқичи 12 тадан 2 қисмга бўлинади. Биринчи олтиликдаги жамоалар чемпионлик ва еврокубоклар учун кураш олиб борса, иккинчи олтилик эса лигада қолиш ва келгуси мавсум биринчи олтиликда иштирок этиш учун кураш олиб боради.

Чемпионатнинг биринчи қисми ёз-куз, иккинчи қисми эса баҳорда ўтказилади.

Янги формат 2022 йилдан кучга киритилиши мумкин.