Премьер-лига клуби ўзбек жамоаси билан ўйнашини эълон қилди
Қозоғистоннинг “Женис” клуби янги мавсумга тайёргарлик доирасида Туркияда ўқув-машғулот йиғини ўтказади.
Астаналиклар бу йиғинда техник-тактик ва жисмоний тайёргарлик машғулотларидан ташқри бешта ўртоқлик ўйинида ҳам иштирок этади.
Қозоғистон футболини ёритаётган манбаларнинг ёзишича, “Женис”нинг Туркиядаги сўнгги ўртоқлик учрашуви Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси билан бўлади.
“Женис” қуйидаги жамоалар билан куч синашади:
7 февраль. “Уфа” (Россия);
10 февраль. “Шериф” (Тирасполь, Молдова);
14 февраль. “Самгурали” (Грузия);
17 февраль. “Акрон” (Россия);
20 февраль. “Локомотив” (Тошкент, Ўзбекистон).
Фикрлар