Премьер-лига ўйинлари июлдан давом эттирилиши мумкин
"Чемпионат"га маълум бўлишича, Россия Премьер-лигаси (РПЛ) баҳсларини июль ойининг иккинчи ярмидан давом эттириш варианти кўриб чиқилмоқда. Шундай бўлган тақдирда, жамоалар ҳафтасига иккита ўйин ўтказишига тўғри келади ва келгуси мавсум сентябрда старт олади.
Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси боис айни вақтда жаҳоннинг деярли барча мамлакатларида миллий биринчилик беллашувлари тўхтатиб қўйилган. Жумладан, Россия Премьер-лигаси ҳам дастлаб 10 апрелга қадар тўхтатиб қўйилгани расман эълон қилинган эди, аммо кўплаб футболчи ва мутахассислар воқеалар ривожи бунга қараб кетмаётганини таъкидлашмоқда.
Маълумот учун, айни вақтда РПЛда Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби 50 очко билан турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди.
Фикрлар