Превью. “Насаф” - “Металлург”

Хабарингиз бор бугун Олий лиганинг 27-турида “Насаф” ўз майдонида “Металлург”ни қабул қилади. Таъкидлаш керакки, бу икки жамоа ҳозиргача ўзаро 39 марта тўқнаш келишган. Ушбу баҳсларнинг 25тасида “Насаф” жамоасининг қўли баланд келган бўлса, 4 ўйинда дуранг натижа қайд этилган ва қолган 10та учрашувда эса бекободликлар ғалаба қозонишган. Тўплар нисбати бўйича ҳам яққол устунлик қаршиликлар томонида – 67:31.

Шунингдек мазкур жамоалар Қаршида ўзаро 19 учрашувда майдонга тушишган. Ушбу учрашувларнинг 17тасида “Насаф” ғалаба қозонган. 1 учрашувда дуранг ва яна 1 учрашувда меҳмонлар ғалабага эришган. “Металлург” Қаршидан сўнгги бор 2015 йилда ғалаба билан қайтган. Бу “Металлург”нинг Қаршида қозонган ягона ғалабасидир.

Маълумот учун, “Насаф” бугун Олий лигадаги ўзининг 615-учрашувини ўтказади.

ЎзПФЛ 27-тур

“Насаф” (Қарши) - “Металлург” (Бекобод)

04.11.2017. “Марказий” стадион. 17:00да

Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент)

Захира ҳаками: Жасур Мухторов (Тошкент)

Назоратчи: Артём Арутюнов (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Ноил Лутфулин (Тошкент).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!