Превью. "Пахтакор" - "Турон"

"Пахтакор" эртага Ўзбекистон кубогидаги юришини бошлайди. Шу куни "шерлар" Ўзбекистон кубоги нимчорак финалида "Турон"га қарши майдонга тушади.

Жамоалар ҳозиргача ушбу мусобақа доирасида тўқнаш келишмаган. Ягона баҳс Суперлигада жорий мавсумда кузатилиб, унда 1:1 натижаси қайд этилган.

"Пахтакор" Ўзбекистон кубогида 13 марта зафар қучган ҳолда бу борада турнир рекордчиси саналади. Охирги икки мусобақада ҳам жамоамиз кубок соҳибига айланган.

Беллашув 19 август, пайшанба куни соат 19:00да "Пахтакор" стадионида бошланади. Ушбу жуфтлик ғолиби чорак финалда сафарда "Динамо" - "Олимпик" жуфтлиги билан баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!