Президент Шавкат Мирзиёев шахматчиларимизнинг эришган ютуқларини эътироф этди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва кўп миллатли халқимизга Мурожаатномаси бўлиб ўтмоқда. Унда Президент шaxматчиларимизнинг эришган ютуқларини алоҳида таъкидлади.
"Моҳир шaxматчиларимиз Жаҳон кубогида муносиб иштирок этди. Айниқса, навқирон гроссмейстеримиз Жавоҳир Синдаров Жаҳон кубогининг энг ёш соҳиби бўлгани барчамизга юксак ғурур бағишлайди.
Ўтган ҳафта 9–17 ёшли шaxматчилар ўртасида рапид ва блиц йўналишлари бўйича жаҳон чемпионатида юртимиз вакиллари 5 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади", — деди Шавкат Мирзиёев.



Фикрлар