Про-лига вакили "Севилья", "Сосьедад" ва "Бетис" клубилари билан бир турнирда иштирок этади

"Андижон-СГС” Жиронадаги халқаро турнирда иштирок этади. 

Бу ҳақда клуб Лигага ўтган йилнинг декабр ойида маълум қилганди. Ўшанда “Андижон-СГС” жамоасининг Про лигада иштирок этиши масаласи Лига Ижроқўми томонидан кўриб чиқилмаганди.

Кеча — 9 март куни халқаро турнир учун қуръа ташланди. Унга кўра, “Андижон-СГС” мусобақанинг "H" гуруҳида Каталониянинг “Спортинг Бадалона”, “Воспак”, АҚШнинг “Куинз Сити” жамоаларига қарши кураш олиб борадиган бўлди. Қайд этиш керак, ташкилотчилар 9 та ёш тоифасида мусобақа ташкил этмоқда. Андижон жамоаси эса унинг 18 ёшгача бўлган футболчилар иштирокидаги турнирида қатнашади. Худди ёш тоифасида “Севилья”, “Марсел”, “Реал Соседад”, “Бетис” каби машҳур жамоалар ёшлари ҳам иштирок этмоқда.

Grupos-U18

Андижонлик футболчилар 3 апрель куни Каталонияга жўнаб кетади. Шундан келиб чиқиб, Лига “Андижон-СГС” жамоасининг Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидаги илк учрашувини 2 апрель санасига белгилаган. Унинг Про лига доирасидаги Самарқанднинг “Динамо” жамоасига қарши ўйини эса бошқа санада бўлиб ўтади.

“Андижон-СГС” Про лига учун рўйхатдан ўтказган футболчилар билан мана бу ҳаволада, клубнинг расмий сайтимиздаги саҳифаси билан эса бу ерда танишиб олиш мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!