Про лигага тушиб кетган "Турон" сафига легионер қўшилди (Фото)

Айни кунларда "Турон" жамоаси вакиллари янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда. Куннинг икки вақтида ташкил этилаётган машғулотларда асосан жисмоний тайёргарлик ва футболчиларнинг тўп билан ишлаш маҳоратларини оширишга эътибор қаратилди. Шунингдек, машғулотларнинг иккинчи қисмида олиб борилаётган фитнес машқлари тайёргарликнинг янада юқори даражада ташкил этилишига хизмат қилмоқда.

Таъкидлаш жоиз, куни кеча кореялик легионер футболчи Ким Бо Йонг клуб қароргоҳига етиб келди ва машғулотларга қўшилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Манбанинг маълум қилишича, жамоа йиғинида бир қатор янги футболчилар ҳам кўрикдан ўтмоқда.

photo_2022-01-18_18-48-49

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!