Про лиганинг 3 та клуби нега ОФК лицензиясида иштирок этмади?
ОФК лицензиясини қўлга киритиш учун 25 та клуб даъвогарлик қилди. Улар орасида Про лиганинг қуйидаги клублари йўқ:
“Арал”
“Юниред”
“Навбаҳор-фарм”
“Арал” ва “Юниред” ташкил топганига ҳали 2 йил тўлмади. Шундан келиб чиқиб, улар фақатгина келаси мавсумдан бошлаб лицензия даъвогарига айланиши мумкин. “Навбаҳор-Фарм” эса профессионал футбол клуби қошидаги жамоа. Шундан келиб чиқиб, фақатгина “Навбаҳор лочинлари” лицензия учун ҳаракат қилди ва уни қўлга киритди.
ЎзПФЛ матбуот хизмати.
Фикрлар