Про-лиганинг янгиланган тақвими эълон қилинди (батафсил)

3 июль кунидан Про лигада янги мавсум старт олади. Про лиганинг сакккиз клуби аввалига 14 турдан иборат уй-сафар тизимида куч синашади. Кейинчалик дастлабки тўрт ўрин эгалари алоҳида ва қуйи тўрт ўрин эгалари алоҳида яна икки давра — жами 6 та ўйинда иштирок этади.

Шунда Про лиганинг барча клуби мавсум якунига қадар умумий 20 та тур учрашувида қатнашади. Бунда жамоалар жамғарган очколар сақланиб қолади. Сир эмаски, Про лига ғолиби CocaColа Суперлига йўлланмасини қўлга киритади. Лиганинг иккинчи жамоаси ўтиш ўйинида Суперлиганинг 13-клубини ўз уйида қабул қилади.  

Хабарингиз бор, Про лиганинг икки жамоаси Coca Cola Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичида иштирок этади. Шу муносабати билан 15 ва 30 август кунлари захира кунлари сифатида қайд этилган.

Изоҳ бериб ўтиш жоиз, 1-турдан ўрин олган “Нефтчи” – “Динамо” учрашуви пандемиядан олдин эълон қилинган тақвимда Самарқандда бўлиб ўтиши кўзда тутилган эди. “Нефтчи” спорт мажмуасида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани боис, жамоалар ўзаро келишиб, шундай қарорга келинган эди. Ортда қолган салкам 3 ой давомида Фарғонадаги ўйингоҳда таъмирлаш ишлари якунига етди ва шу боис, мазкур беллашув тақвимда келтирилганидек “Нефтчи” жамоаси уй стадионида бўлиб ўтади.

photo_2020-06-05_21-34-25

1-тур

3 июль, жума

“Нефтчи” – “Динамо”

“Хоразм” – “Турон”

“Оқтепа” – “Зомин”

“Шўртан” – “Истиқлол”

 

2-тур

8 июль, чоршанба

“Динамо” – “Истиқлол”

“Зомин” – “Шўртан”

“Турон” – “Оқтепа”

“Нефтчи” – “Хоразм”

 

3-тур

15 июль, чоршанба

“Хоразм” – “Динамо”

“Оқтепа” – “Нефтчи”

“Шўртан” – “Турон”

“Истиқлол” – “Зомин”

 

4-тур

22 июль, чоршанба

“Динамо” – “Зомин”

“Турон” – “Истиқлол”

“Нефтчи” – “Шўртан”

“Хоразм” – “Оқтепа”

 

5-тур

29 июль, чоршанба

“Оқтепа” – “Динамо”

“Шўртан” – “Хоразм”

“Истиқлол” – “Нефтчи”

“Зомин” – “Турон”

 

6-тур

5 август, чоршанба

“Динамо” – “Турон”

“Нефтчи” – “Зомин”

“Хоразм” – “Истиқлол”

“Оқтепа” – “Шўртан”

 

7-тур

13 август, пайшанба

“Шўртан” – “Динамо”

“Истиқлол” – “Оқтепа”

“Зомин” – “Хоразм”

“Турон” – “Нефтчи”

 

Захира куни

15 август, шанба

 

8-тур

20 август, пайшанба

“Динамо” – “Нефтчи”

“Турон” – “Хоразм”

“Зомин” – “Оқтепа”

“Истиқлол” – “Шўртан”

 

9-тур

29 август, шанба

“Истиқлол” – “Динамо”

“Шўртан” – “Зомин”

“Оқтепа” – “Турон”

“Хоразм” – “Нефтчи”

 

Захира куни

30 август, якшанба

 

10-тур

5 сентябрь, шанба

“Динамо” – “Хоразм”

“Нефтчи” – “Оқтепа”

“Турон” – “Шўртан”

“Зомин” – “Истиқлол”

 

11-тур

10 сентябрь, пайшанба

“Зомин” – “Динамо”

“Истиқлол” – “Турон”

“Шўртан” – “Нефтчи”

“Оқтепа” – “Хоразм”

 

12-тур

20 сентябрь, якшанба

“Динамо” – “Оқтепа”

“Хоразм” – “Шўртан”

“Нефтчи” – “Истиқлол”

“Турон” – “Зомин”

 

13-тур

26 сентябрь, шанба

“Турон” – “Динамо”

“Зомин” – “Нефтчи”

“Истиқлол” – “Хоразм”

“Шўртан” – “Оқтепа”

 

14-тур

4 октябрь, якшанба

“Динамо” – “Шўртан”

“Оқтепа” – “Истиқлол”

“Хоразм” – “Зомин”

“Нефтчи” – “Турон”.

Манба: ЎзПФЛ

 

15-тур

11 октябрь, якшанба

16-тур

19 октябрь, душанба

17-тур

25 октябрь, якшанба

18-тур

31 октябрь, шанба

19-тур

8 ноябрь, якшанба

20-тур

15 ноябрь, якшанба.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!