Профессионал боксчимиз Абдурасул Исмоиловнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби аниқ бўлди

  • 07 Mar 21:16
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO
 Профессионал бокснинг енгил вазн тоифасида фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз Абдурасул Исмоилов ўзининг навбатдаги жангини 11 март куни Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида ўтказадиган бўлди. "Cheongpyeong Familily Hotel Special Ring" аренасида бўлиб ўтадиган оқшомда ҳамюртимизга ўз дебютини ўтказадиган монголиялик Очирсурен Амарсанаа рақиб бўлиши белгиланган. 
 
Эслатиб ўтамиз, Абдурасул Исмоилов фаолияти давомида 10 та жанг ўтказиб, уларнинг 9 тасида ғалаба қозонган. Ягона мағлубиятини ҳам эътирозли жангда кореялик Ҳванг Кил Кимдан қабул қилиб олган.

Comments

You must be logged in to commet!