Профессионал боксга ўтганига кўп бўлмаган Отабек Холматов Топ 10 боксчиси билан жанг қилади
Профессионал бокснинг ярим енгил вазн тоифасида (57,1 кг) фаолиятини давом эттираётган ҳамюртимиз Отабек Холматов (9-0, 9 КО) навбатдаги жангини 26 март куни ўтказади. Америка Қўшма Штатлари Флорида штатида бўлиб ўтадиган жангда Холматовга WBА рейтингида 8-ўринда бораётган россиялик боксчи Андраник Григорян (14-0, 3КО) рақиблик қилади.
Холмaтов профессионал фаолиятини 2021 йил август ойида бошлаганига қарамай, қисқа муддатда 9 та жанг билан WBА рейтингида 13-ўринда бормоқда. Унинг рақиби эса ҳали мағлубиятга учрамаган ва NABA камари эгаси ҳисобланади. Жанг 12 раунд этиб белгиланган. Ушбу жиддий юришда Холматовга омад тилаб қоламиз.
Фикрлар