Профессионал ишлаш вақти келмадимикан? "Сўғдиёна" матбуот хизматига мурожаат!
Видеони ОФК "Инстаграм"и тайёрлаган, скриншот эса "Сўғдиёна" клуби "Телеграм" каналидан олинган. Фарқни сезяпсизми?
ОФКдагилар ўйин бошланишидан анча олдин видеони ижтимоий тармоққа юклаган.
Бизникилар таркибни ўйин стартидан 12 дақиқа олдин беряпти.
Ўзимизникилар жамоаси қандай мусобақада ўйнаётганини ҳис қилмаяпти шекилли. Ҳурматли матбуот котиблари, профессионал ишлаш вақти келмадимикан?
Балки бироз ошириб юборгандирман, лекин ишонинг, сиз бунга арзийсиз ва бу ҳали ҳаммаси эмас! Ёки қўлингиздан фақат "copy-paste" ва "forward" қилиш келадими?
864e29ea-8e32-4317-8525-4ca3a0d63b9f

Жавоҳир Азимов

Фикрлар