Прокуратура трансферларни текширмоқда. Нишонда кимлар?

Федерал прокурор Жузеппе Кине Италия А Сериясининг 62 та трансферини тафтиш қила бошлади. Маълумотларга қараганда, бу трансферларнинг суммаси ҳаддан ташқари даражада сунъий оширилган.

Асосий нишонда “Ювентус” турибди. Турин клубининг 42 та трансфери прокурорда шубҳа уйғотмоқда. Манбаларнинг билдиришича, туринликлар 21 нафар футболчининг трансферига 90 миллион евро сарфлаганини қайд этган, амалда эса бор йўғи 3 миллион еврога футболчи сотиб олинган.

Шунингдек, “Наполи”нинг 20 миллионга тўрт нафар ўйинчи олгани ҳам текширилмоқда. Улардан иккитаси D Серияда, биттаси С Серияда ўйнаётган бўлса, тўртинчиси умуман ҳеч қайси жамоада кўриниш бергани йўқ.

Маълумотларга қараганда, текширилаётган трансферлар 2019-2021 йиллар давомида амалга оширилган. Хусусан, Марли Аке, Франко Тонджи, Виктор Осимхен каби ўйинчиларнинг трансфери ҳам шубҳа остига олинди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию