Промес
Ads

Москванинг "Спартак" клуби форварди Квинси Промес "Севилья"да тиббий кўрикдан ўтиш учун Испанияга жўнаб кетди. Бу ҳақда El diario de Sevilla нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 26 ёшли голландиялик футболчи кеча кечки пайт Москвадан учиб кетган. Бугун у андалусияликлар сафида тиббий кўрикдан ўтади ва шартнома имзолайди. Шундан сўнг “Севилья” ушбу трансфер ҳақида расман эълон қилади.

Маълумотларга кўра “Спартак” ушбу трансфер учун испан клубидан 20 миллион евро олади.