Промоутер Эдди Хирннинг фикри бўйича вазн тоифасидан қатъий назар жаҳоннинг энг кучли боксчиси...

Эдди Хирн, IBF ва IBOнинг ўрта вазн тоифасидаги чемпиони Геннадий Головкин Сауль Aльваресга қарши учинчи жангини ўтказишдан манфаатдор эканлигини айтди.

"Канело” ярим оғир вазн тоифасига ўтиб, Ковалёв каби бахайбат йигитга қарши жангда нокаутли ғалабага эришди.

Биз ҳар доим вазн тоифасидан қатъий назар энг яхши боксчи кимлигини баҳолаймиз: Ломаченко, Усикми ёки Канело? Бундай муваффақиятдан сўнг, одамлар “Канело”ни биринчи қаторга қўйишлари керак деб ўйлайман.

Унинг кейинги рақиби Головкин бўлиши керак. Менимча, ҳамма бу жангни кўришни хоҳлайди. Бу DAZN ташкил қилишни режалаштираётган энг муҳим жанглардан бири. Лекин сиз дунёдаги энг яхши боксчи бўлсангиз, танлов сизда бўлади ”, - деди Хирн.