ПСЖ - "Бавария": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, мухтарам футбол ихлосмандлари! Чемпионлар Лигаси чорак финалидан ўрин олган ПСЖ - "Бавария" учрашуви матнли трансляция кўринишида эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. Амалдаги чемпион чорак финалда тўхтади, ПСЖ ярим финалда!

  • 90+2'

    Сўнгги дақиқаларда темп жуда юқори. 1 та гол ҳаммасини ҳал қилади.

  • 90'

    Ҳозиргина майдонга тушган Эррера сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Анхель Ди Мария захирага олинди. Унинг ўрнига ўйинни Андер Эррера давом эттиради.

  • 87'

    Меҳмонлар футболчиси воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 85'

    Шупо-Мотинг ўрнига Хави Мартинес ўйинга қўшилди.

  • 83'

    Ўз қанотидан рейд уюштирган Саненинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

  • 81'

    Томонлар майдон марказида кичик қўполликлар блиан рақиб ҳужумини бузишга уринмоқда.

  • 79'

    Мбаппенинг голи ўйиндан ташқари ҳолат туфайли инобатга олинмади.

  • 77'

    Неймар рақибига нисбатан қоида бузди. "Бавария"да стандарт вазият юзага келди.

  • 75'

    Сўнгги дақиқаларда Почеттино шогирдлари ҳам фаоллашиб қолди.

  • 73'

    Юлиан Дракслер ўз ўрнини Мойзе Кинга бўшатиб берди.

  • 71'

    Бугун ўзига ўхшамаган Дэвис ўрнига Мусиала майдонга тушди.

  • 68'

    Рақибига нисбатан қоида бузган Томас Мюллерга сариқ арточка кўрсатилди.

  • 65'

    Ўйин мюнхенликларнинг устунлиги остида давом этмоқда.

  • 62'

    Мюллер ҳисобдаги фарқни ошириши мумкин эди. Бироқ Навас яхши ҳаракат қилди.

  • 61'

    Парижликлар стандарт вазиятдан унумли фойдалана олмади.

  • 58'

    Диалло ўйинни давом эттира олмади. Унинг ўрнига Митчел Баккер майдонга ташланди.

  • 57'

    Абду Диаллога шифокорлар ёрдам керак.

  • 55'

    Колин Дагбага сариқ карточка кўрсатилди.

  • 54'

    Ди Мариянинг зарбасига бироз аниқлик етишмади. Ҳисоб ўзгаришига бир баҳя қолди.

  • 52'

    Рақибига нисбатан қўполлик ишлатган Алабага сариқ карточка кўрсатилди.

  • 50'

    "Бавария" бурчак тўпидан хавфли вазият ярата олди. Аммо ундан гол ура олишмади.

  • 48'

    Бўлимни меҳмонлар фаол бошлади. Алабанинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+3'

    Танаффус!

  • 45+2'

    Саненинг зарбасидан кейин тўпни дарвозабон эгаллаб олди.

  • 45+1'

    Ди Мария билан комбинация ташкил этган Мбаппе ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Алабанинг узоқ масофадан берган кучли зарбасини Навас қайтарди.

  • 43'

    Жарима майдони ичида техник ҳаракатлар намойиш этган Мбаппенинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

  • 42'

    Парижликлар бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 41'

    ГОООООООООООООООООООООООООЛ! Сен урмасанг, сенга уришади!

    Алабанинг зарбасини Навас қайтарди. Такрорий зарба билан Шупо-Мотинг ҳисобни очди.

  • 39'

    Неймар бу сафар бирга-бир вазиятдан устунни пойлади. ПСЖ хавфли вазиятлар бўйича устунлик қилмоқда.

  • 38'

    Шупо-Мотинг жамоадоши узатган тўпга ета олмади.

  • 37'

    Суперфинт билан Команни "хот-догга жўнатган" Неймарнинг зарбаси тўсинни титратди.

  • 36'

    Жарима майдонига яқин ҳудудда Боатенг Мбаппега нисбатан қоида бузди. Мезбонларда яхши стандарт вазият юзага келди.

  • 34'

    Неймарнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасини Нойер қайтарди.

  • 33'

    ПСЖ позицион ҳужум уюштирмоқда.

  • 32'

    Ён ҳакам жиддий хатога йўл қўйди. Бирга-бир вазиятга чиқиб борган Мбаппе офсайдда эмасди. Бироқ ҳакамлар ўйинни тўхтатди.

  • 30'

    "Қизиллар" майдон бўйлаб тўпни ўзида ушлаб турибди.

  • 28'

    Ҳужумда қўполлик ишлатган Неймар тўп йўқотилишига сабаб бўлди.

  • 27'

    НОЙЕР! Неймарнинг бирга-бир вазиятдан йўллаган зарбасини Нойер қайтарди.

  • 27'

    Бу сафар Киммихнинг уриниши ноаниқ кетди.

  • 26'

    Саненинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

  • 25'

    Парижликлар тартибли ҳимояланмоқда. Рақиб жарима майдонига киришга қийналяпти.

  • 23'

    Шериги оширган тўпга Мбаппе бироз ета олмади.

  • 22'

    Команнинг фаол ҳаракатлари жамоасига бурчак тўпи олиб келди. Киммихнинг узатмасини эса рақиб футболчилари узоқлаштирди.

  • 20'

    Ди Мариянинг узатмасига Неймар ета олмади. Боатенг уни тўхтатди.

  • 19'

    Килиан Мбаппе офсайдда қолиб кетди.

  • 18'

    Анхель Ди Марияга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 16'

    Неймардан тўпни олиб қўйган Эрнандес тўпни жамоадошларига етказиб бера олмади.

  • 14'

    Футболчилар тўпни тезда бир-биридан олиб қўймоқда.

  • 12'

    Тезкор қарши ҳужумга ўтаётган Мюллерни Данилу қоида бузиш эвазига тўхтатди.

  • 11'

    Бугун мюнхенликлар Неймарга анча жиддий тарзда қаршилик кўрсатмоқда.

  • 9'

    Яқин масофадан зарба берган Неймарнинг уринишини Нойер бартараф этди.

  • 8'

    Саненинг узатмасидан кейин қулай имконият ҳосил қилган Дэвис тўп йўқотди.

  • 6'

    Жарима майдони марказига етказиб берилган тўпни Навас ушлаб олди.

  • 5'

    Тўп назорати Флик шогирдлари томонда бўлиб турибди.

  • 3'

    Мбаппенинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

  • 2'

    Меҳмонлар дастлабки дақиқалардан босим уюштирмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!