ПСЖ - "Лорьян": Матнли трансляция

Франция 1-дивизиони 15-туридан ўрин олган ПСЖ - "Лорьян" учрашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларини ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 42'

    Эрреранинг зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 40'

    ПСЖ тўпни назорат қилишда давом этяпти. 

  • 35'

    "Лорьян"нинг жарима зарбаси хавфли чиқмади. 

  • 34'

    Ҳаме сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 32'

    Мбаппе жарима майдони ичида йиқилди. Пенальти йўқ!

  • 29'

    ПСЖ кетма-кет 3 та бурчак зарбасидан наф чиқара олмади. 

  • 26'

    Моффи қулай имкониятдан фойдалана олмади. 

  • 25'

    Тўп ҳамон ПСЖ орқа чизиғида юрибди. 

  • 21'

    ПСЖ тўпни назорат қила бошлади. 

  • 18'

    Рафинья яна бир бурчак зарбасини аниқ амалга ошира олмади. 

  • 14'

    Рафиньянинг бурчакдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди. 

  • 14'

    Мойзе Киннинг яна бир узатмаси ҳимоячилардан ўтмади. Бурчак зарбаси. 

  • 11'

    Данилу ўрнига Пембеле майдонга ташланди. 

  • 9'

    Виссанинг пастки бурчакка йўллаган зарбаси анча хавфли чиқди. Бироқ дарвозабон ўз ўрнида. 

  • 5'

    Гуйенинг зарбасини дарвозабон қайтаришга эришди. 

  • 3'

    Эррера яхши позицияга очилиб борди. Аммо зарба бироз дарвоза устидан ўтиб кетди. 

  • 3'

    Киннинг узатмаси тўғри ҳимоячиларга борди. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари. ПСЖ - "Лорьян" учрашуви бошланмоқда. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!