ПСЖ Англиядан зўр ҳужумчи олади

“Манчестер Юнайтед” тарбияланувчиси Маркус Рэшфорд фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин. Англиялик юлдузга ПСЖ жиддий қизиқиш билдирмоқда ва январь ойида уни Парижга кўчириб келмоқчи.

Media Foot нашрининг хабар беришича, парижликлар ўтган ёз Рэшфордни трансфер қилмоқчи бўлганди. Лекин бу иш амалга ошмай қолди.

Ҳужумчининг манчестерликлар билан шартномаси мавсум охирида якунига етади. Қишки трансферлар ойнаси очилиши билан Маркус трансфер бўйича музокараларга киришиш ҳуқуқига эга бўлади. Агар клуб тез орада ўз тарбияланувчисини янги битимга кўндирмаса, январда сотиб юборишига ёки ёзда текинга қўйиб юборишига тўғри келади.

24 ёшли форвард сентябрь ойида Англия премьер-лигасининг энг яхши ўйинчиси, деб топилган эди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!