ПСЖ "Барса"дан Неймарнинг трансфери учун Дембелени қўшиб беришни сўради

ПСЖ форварди Неймар жамоани тарк этишга яқин турипти.

27 ёшли футболчига "Барселона" клуби даъвогарлик қилмоқда. Ҳозирда, томонлар музокара ўтказишмоқда.

ПСЖга Ракитич ва Коутиньо варианти маъқул келмоқда. Бироқ, францияликлар бу икки футболчининг нархини 122 млн еврога бахоламоқда ва яна 100 млн қўшиб берилишини истамоқда. Бундан кўзланган мақсад, 2017 йили Неймар учун сарфланган 222 млн еврони қайтиб олиш.

"Барса" бу миқдордаги пулни тўлаб бермайди, Шунинг учун ПСЖ Коутиньо ва Усмон Дембелени сўрамоқда. Каталонияликларга бу вариант ёқмаяпти, лекин яқин кунларда ҳар қандай ҳолат юз бериши мумкин.

"Кўк-анорранглилар" Неймарнинг сўнгги 2 йилда бахоси тушиб кетган деган фикрда ва унинг нархини 160 млн деб ҳисоблашмоқда.

Агарда, Неймар "Барселона"га қайтиш хоҳишини билдирса, трансфер 48 соат ичида ҳал қилинади. Аммо, бразилиялик футболчи ўйламоқда ва ҳозирча хеч нима демаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!