ПСЖ "Барселона" устидан ФИФАга арз қилиши мумкин

ПСЖ клуби "Барселона" устидан ФИФАга шикоят қилиши мумкин. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра парижликлар “кўк-анор ранглилар”нинг ярим ҳимоячи Адриан Рабьо билан алоқага чиқишаётганидан норози бўлишмоқда. Халқаро футбол қоидаларига кўра “Барселона” футболчи билан унинг жамоасини огоҳлантирмасдан туриб музокаралар олиб бораётгани учун тегишли жавобгарликка тортилиши мумкин. Франция чемпиони эса айнан мана шу ҳуқуқдан фойдаланмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!